"Рома" машғулотларга қайтадиган санасини маълум қилди

Mirjalol Normatov
3 май 2020, 10:26
"Рома" футболчилари машғулотларга қайтишга тайёргарлик кўришмоқда.

Клуб расмий твиттери тарқатган маълумотларга кўра, жамоа 6 май кунидан машғулотларга қайтади. Бундан олдин барча футболчи ва мураббийлар коронавирус тестини топширишади.

Бунга қадар А Сериянинг "Сассуоло", "Болонья" ва "Парма" каби клублари машғулотларни бошлаб юборишганди.

26 турдан кейин "Рома" 45 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида 5-ўринда кетмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/asroma