"Рома" Европа Лигаси ярим финали олдидан Педросиз қолди
21 апр 2021 15:08
Янгиликлар
"Рома" Европа Лигаси ярим финали олдидан Педросиз қолди
Ҳужумчи "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда шерикларига ёрдам бера олмайди.
Педро Родригес мушак жароҳатини олди. 33 ёшли испаниялик футболчи чап оёғидан жароҳатланган.
"Рома" ўйинчиси лазаретда 10 кун бўлади. Натижада у А Серия доирасидаги "Аталанта" (22 апрель) ва Европа Лигаси ярим финал доирасидаги МЮ (29 апрель)га қарши ўйинда ёрдам бера олмайди.
Педро Родригес жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар