"Рома" "Челси" ҳужумчисига қизиқмоқда

Alisher
14 авг 2019, 11:48
"Рома" трансферлар ойнаси якунланганига қадар ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи.

"Бўрилар" бор эътиборларини "Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайига қаратишган.

Римликлар белгиялик футболчини Эдин Жеко билан боғлиқ вазиятдан қатъий назар харид қилишмоқчи.

Батшуайининг "Челси" билан тузган шартномаси 2021 йил июнга қадар мўлжалланган.

25 ёшли ўйинчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Кристал Пэлас" жамоасида ижарада ўтказди. У 13та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›