"Рома" 15 футболчиси билан хайрлашиши мумкин

Eldor Akmurzayev
8 июн 2021, 20:25
Римликлар ёзги трансфер ойнасида жамоанинг кўплаб аъзоларини қўйиб юбориши кутилмоқда.

Клуб раҳбарияти 15 га яқин футболчини сотмоқчи. Ушбу рўйхатдан қуйидаги ўйинчилар ўрин олган: Алессандро Флоренци, Робин Ольсен, Стивен Нзонзи, Жастин Клюйверт, Женгиз Ундер. Уларнинг барчаси якунланган мавсумни ижарада ўтказишди.

Шунингдек, Хавьер Пасторе, Давиде Сантон, Федерико Фасио, Пау Лопес, Карлес Перес ва Амаду Диавара ҳам Жозе Моуриньюнинг режаларига кирмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›