Ройс “Боруссия” билан амалдаги шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
10 фев 2015, 08:38
Дортмунднинг “Боруссия” клуби етакчиси Марко Ройс жамоани алмаштирмасликка қарор қилди.
Ярим ҳимоячи амалдаги шартномасини 2017 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди ва бу билан ўзининг трансфери юзасидан тарқалган турли гап-сўзларга чек қўйди.

Шартноманинг имзолангани ҳақидаги хабар расман шу ойнинг охирларида эълон қилиниши айтилмоқда. Янги келишувга кўра, Марко Ройс бир йилда мукофот пуллари билан қўшиб ҳисоблаганда 25 миллион евро маош олади. Жароҳати сабаб футболчи жорий мавсумда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru