Рогер Шмидт: "Бизни қийин учрашув кутмоқда"
28 сен 2015 22:59
Янгиликлар
Рогер Шмидт: "Бизни қийин учрашув кутмоқда"
"Байер" бош мураббийи Рогер Шмидт Европа чемпионлар лигаси доирасидаги "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Бавария" кўп жиҳатлари билан "Барселона"га ўхшаб кетади. Лекин бу жамоалар ўртасида кўп фарқ бор. "Бавария" билан ўйинлардаги тажриба бизга қўл келади деб ўйламайман. Бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди. Муваффақият қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Ўзимизнинг энг кучли томонларимиздан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ҳимояда зич ва ишончли ҳаракат қилиб, олдинги чизиқда самарали ўйнашимиз талаб этилади. Гол уришга уриниб кўрамиз. Агарда гол уришни уддаласак, керакли натижага эриша оламиз. Роберто Хильбрет сўнгги ҳафталарда биз билан бирга шуғулланди ва балки уни майдонга туширишимиз ҳам мумкин", - дейди Шмидт.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар