Роберто Манчини: “Галатасарой” ўйин сифатини яхшилаши керак”
07 окт 2013 09:58
Янгиликлар
Роберто Манчини: “Галатасарой” ўйин сифатини яхшилаши керак”
Туркиянинг “Галатасарой” клуби янги бош мураббийи Роберто Манчини, Туркия чемпионати 7-туридан ўрин олган “Акхисар” клубига қарши бўлиб ўтган ўйин (1:2) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Рақибимиз иккала голини ҳам, йўл қўйган хатомиздан сўнг киритди. Жамоанинг бир нечта ўйинчиларига тажриба етмайди. Бу борада кўпроқ ишлаш ва якка курашларда устун келиш керак.
Бир нечта ҳолатларда жамоанинг йўл қўйган хатолари яққол кўриниб турди. Шу сабабли биз ўйин сифатини яхшилашимиз керак”, - дейди италиялик мутахассис.
Таъкидлаб ўтамиз, ўтказилган 6 та ўйиндн сўнг “Галатасарой” мусобақа жадвалининг 13-ўринини эгаллаб турибди.
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар