UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Робби Кин билан интервью Янгиликлар

Робби Кин билан интервью

Бир неча кунлар олдин Ирландия футболи афсоналаридан бири саналган Робби Кин терма жамоадаги фаолиятини тугатганини эълон қилди.


Уммонга қарши ўртоқлик учрашуви арафасида Робби мамлакат футбол федерацияси сайтига интервью бериб, терма жамоа учун ўтказган энг яхши ўйинларини эслаб ўтди ҳамда мухлисларга ишонч ва ўзини қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирди.


– Терма жамоадаги фаолиятингизни тугатганингизни айтганингиздан кейин нималар ҳақида ўйладингиз?

– Тўғриси, ҳалигача бунга ишонмаяпман. Менда аралаш ҳиссиётлар бор. Яшил рангли либосни яна бир бор кийиш ва мухлисларга миннатдорчилик билдириш ёқимли бўлади – улар 18 йил давомида менга ажойиб муносабатда бўлишди. Хайрлашув ўйини мен ва оилам учун катта аҳамият касб этган. Уни сабрсизлик билан кутдим.

– Охирги 18 йилда терма жамоада эслайдиган воқеаларингиз кўп: йирик турнирларда иштирок этиш, терма жамоа тарихида энг яхши тўпурарга айланиш, ўйинлар борасида рекордчига айланиш. Ёдингизда кўпроқ нима сақланиб қолди?

– Шубҳасиз, 2002 йилги жаҳон чемпионати. Германияга урган голимни ҳамиша эсимда сақлайман. Ўзингча яшаб, футболчилар ёрлиғини йиғасан ва бирданига жаҳондаги энг муҳим учрашувларда майдонда пайдо бўласан. Ўша голимни ҳеч қачон унутмайман.

Узоқ вақт сардор бўлдингиз. Аввалги етакчилардан нималар ўргангансиз?

– Менга сардорлик боғичини топширилган кун фаолиятимдаги ҳал қилувчи лаҳзалардан бирига айланган. Менга катта фахр беришди, мураббийдан жуда миннатдор бўлганман. Оддий футболчиларни ўйинига қараб баҳо беришади. Сардорга айланганингда сенда умуман бошқача роль пайдо бўлади. Қийин ҳолатларда дўстларингни қувватлашинг керак, майдондан ташқарида янги мажбуриятлар юзага келади. Бошқалар учун ўрнак бўлиб, ўзингни максимум бағишлашинг даркор. Бу менга инсон ва эркак сифатида ўсишимга ёрдам берди – анча эрта саналган 26 ёшда сардорга айлангандим. Ўшанда жуда хурсанд бўлгандим.

– Шу йиллар давомида кўплаб афсонавий ўйинчилар билан майдонда тўқнаш келдингиз.

– Ҳа, жаҳоннинг энг яхши футболчиларига қарши ўйнадим. Месси, Зидан, Роналдо билан либослар алмашдим. Уларни Ирландиядаги уйимда сақлайман. Ўйлашимча, Зидан ҳам либосимни бирор жойга осиб қўйган.

– Терма жамоа учун ғурурни ҳис қиласизми?

– Албатта. Ирландияда ўсган бошқалар сингари жамоамни севаман. Жуда ёш – 15 ёшда хорижга йўл олганда бу севги янада кучлироқ бўлади. Яшил либосни кийган ҳар куни байрамга айланган. Терма жамоа учрашувлари куни ўзимни 7 ёшли болакайдек ҳис қилганман. Бу ҳислар ҳеч қачон ўтиб кетмайди. Жаҳонда Ирландия терма жамоаси учун ўйнашдан яхшироқ нарса йўқ. Фаолиятим мобайнида турли клублар шарафини ҳимоя қилганман, аммо яшил либос менга энг лойиқ тушган.

Охирги учрашув арафасида мухлисларга нима етказишни хоҳлардингиз?

– Раҳмат. Қўллаб турганингиз учун барчангизга раҳмат. Сиз хурсандчиликда ҳам, ғамда ҳам ажойиб бўлдингиз. Сиз ёш боладан эркакликкача ўсганимни кўрдингиз. Сиз учун ўйнаш менга ҳамиша ёқимли бўлган. Бир неча ойдан кейин Ирландияга қайтиб, сизлар билан трибунада бирга ўтиришни режалаштиряпман.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика