Роббен: "Мен жаҳоннинг энг кучли клубидаман"
08 фев 2014 11:53
Янгиликлар
Роббен: "Мен жаҳоннинг энг кучли клубидаман"
Голландиялик футболчи Ариен Роббен "Бавария" сафида бахтли экани ва жамоани тарк этиш нияти йўқ эканини айтиб ўтди.
"Мен Мюнхенни тарк этишга чоғланаётганим йўқ. "Бавария"да жуда ҳам бахтлиман. Бизда ажойиб жамоа бор ва бу жамоа билан ҳали кўплаб совринларни қўлга киритамиз. Бунга ишончим комил. Қолаверса, кетишимга асос ҳам йўқ. Боиси дунёнинг энг кучли клубидаман ва ундан яхшироғини топа олмайман ҳам. Менимча, фаолиятимни, айнан, "Бавария"да якунласам керак", - деди голландиялик ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Роббен 2009 йилда Мадриднинг "Реал" жамоасидан "Бавария" сафига кўчиб ўтганди. Шундан бери у икки марта Германия чемпионлиги, Германия кубоги, клублар ўртасида жаҳон чемпионлиги ва Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар