UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. Чемпионликка даъвогар "Ман Сити" "Ноттингем Форест" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:19"Ризеспор" — "Анкарагюжю". Ҳусниддин Алиқулов доимгидек асосий таркибда  1 20:03Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда меҳмонда ғалабага эришди  2 20:02АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербисида 5та гол урилди  13 20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  70 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  60 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  7 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  48 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  17 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  26

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади" Янгиликлар

Риза Айвазов: "Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади"

Про-Лига "А" гуруҳида жорий мавсумни 3-ўрин билан якунлаган Фарғонанинг "Истиқлол" клуби футболчиси Риза Айвазов билан мавсум якунлари юзасидан суҳбатда бўлдик.

- Риза Айвазовга бу йилги мавсум қай даражада маъқул келди?
- Умуман олганда бу мавсум ёмон ўтмади. Бу мавсум давомида юқори иштиёқ билан ўйнадик. Жудаям қизиқ, кескин курашларга бой, қизғин мавсум бўлди. Суперлига йўлида бизга озгина омад етишмади. Ўтиш ўйинида Суперлига иштирокчиси АГМКга кичик 0:1 ҳисобида аламли мағлубиятга учрадик. Футболда омаднинг ўрни жуда муҳим.

- Риза Айвазовнинг "Истиқлол" клуби билан янги мавсум учун ҳам шартномаси борми? Умуман режаларингиз қандай?

- Шу йил охирида "Истиқлол" клуби билан шартномам якунига етади. "Истиқлол" аҳил жамоа, бу жамоа менга бегона эмас. Тўғриси, айни дамда келажагим ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.

- Риза Айвазовнинг мухлисларга тилаклари...

- Жамоамиз мухлисларига катта раҳмат айтаман, улар бизни ҳар доим ва ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб келишган. "Истиқлол" жамоаси ҳар доим мухлислар учун ўйнайди.


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика