Ривалдо Сетьенни танқид қилди
13 июн 2020 02:06
Янгиликлар
Ривалдо Сетьенни танқид қилди
"Барселона"нинг собиқ футболчиси Ривалдо каталонияликлар бош мураббийи Кике Сетьеннинг Ла Лига баҳсларида заҳира алмаштиришлари сонининг 5тага етказилиши "Барса"нинг зарарига ишлаши мумкинлиги ҳақидаги сўзларини изоҳлади.
"Бу "Барселона" даражасидаги жамоа учун ноўрин баҳонадир. Сетьеннинг сўзлари ҳеч қандай маънога эга эмас. "Реал" ва "Барселона" бошқаларга қараганда бир бош устун ҳисобланади, бу жамоалар 45 дақиқада ҳам осонликча ғалаба қозонишлари мумкин. Уларда истеъдодлар сони бошқаларга нисбатан анча кўп. Нолишга ҳожат йўқ", — деди Ривалдо Mundo Deportivo нашрига.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар