Рибери - Роналдунинг 2013 йилги "Олтин тўп"и ҳақида: "Бу фаолиятимдаги энг катта адолатсизлик!"

Mirjalol Normatov
14 июн 2019, 23:40
"Бавария"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Франк Рибери 2013 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди.

"Бу фаолиятимдаги энг катта адолатсизлик! Нафақат мен, балки бошқалар учун ҳам. Мен аслида энг юқорисида бўлишим керак эди. Аммо учинчи бўлдим. Ўша мавсумда Месси ва Роналдудан қолишмагандим. Бу борада камтарлик қилиб бўлмайди, чунки бу ҳақиқат!", - деди Рибери.

Ўша йили Криштиану Роналду 27,99 фоиз овоз билан "Олтин тўп"ни қўлга киритганди. Мессида 24,72, Риберида эса 23,36 фоиз овоз бор эди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›