UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  9 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 19:20Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  28 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  9 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5

Республикада фаолият бошлаган академиялар мақоми ўзгаради, энди улар Вазирликка қарайди Янгиликлар

Республикада фаолият бошлаган академиялар мақоми ўзгаради, энди улар Вазирликка қарайди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболга оид фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2018 йил фаолият бошлаган футбол академияларининг номига ўзгартириш киритилди. Энди улар футбол маҳорат мактаблари деб аталади. 


Фармоннинг 4-банди қуйидагича кўриниш олган:


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг:


профессионал футбол клублари қошидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари (кейинги ўринларда – футбол маҳорат мактаблари) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш;


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда аҳоли сонидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча футбол маҳорат мактабларини ташкил этиш;


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол академияларини футбол маҳорат мактаблари этиб қайта ташкил этиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтказиш;

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика