

Манбага кўра, “Манчестер Юнайтед” форварди Маркус Рэшфорд оёғидан жароҳат олган ва якка тартибда залда шуғулланмоқда. Бироқ, у Англия ТЖнинг жамоабий машғулотларида қатнашамаяпти. “Арсенал” ярим ҳимоячиси Букайо Сака эса клуб қароргоҳини тарк этмаган. У оёқ пайларини шикастлаб олгани айтилмоқда.
Ушбу 2 футболчи эртага Сан-Маринога қарши ўтадиган баҳсни ўтказиб юбориш эҳтимоли юқори. Шунингдек, инглизларни олдинда Албания (28 март) ва Польшага қарши учрашувлар кутмоқда.



