Рэшфорд қаторасига бешинчи учрашувни ҳам голсиз тарк этмади
24 ноя 2019 23:59
Янгиликлар
Рэшфорд қаторасига бешинчи учрашувни ҳам голсиз тарк этмади
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Шеффилд Юнайтед"га(3:3) қарши АПЛ 13-тури доирасидаги баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этди.
Бу ҳужумчи учун Англия чемпионатининг жорий мавсумидаги еттинчи гол бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида тўртта голли узатма ҳам бор.
Рэшфорд клуб ва терма жамоа миқёсидаги қаторасига 5-учрашувида тўп киритди. Англиялик ҳужумчи бунга қадар "Брайтон"(3:1) ва "Партизан"(3:0) клублари, шунингдек, Евро-2020 саралаш босқичида Черногория(7:0) ҳамда Косово(4:0) терма жамоалари дарвозасига йўл топганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар