

Қайд этилишича, каталонияликлар футболчи билан доимий шартнома имзолаш учун фаворит ҳисобланади. Сотиб олиш суммаси 35 млн еврони ташкил этади.
Рэшфорд ёзда "Камп Ноу"га келганидан бери 18 та ўйинда 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖ эндиликда вазиятни диққат билан кузатмоқда ва агар "Барселона" ҳеч нарса қилмасликка қарор қилса, Маркус Рэшфордга қизиқишни кучайтириши мумкин.



