"Ренн" Камавингага 51 млн фунт миқдорида нарх қўйди

Alisher
5 ноя 2020, 17:21
"Ренн" хавбеки Эдуардо Камавинга қишки трансферлар ойнасида клубдан кетиши мумкин.

17 ёшли франциялик футболчи ўйинлари билан Европа клубларини ўзига жалб қилмоқда, шу сабаб "қизил-қоралар" ярим ҳимоячининг сотувидан 51 миллион фунтдан кам ишламоқчи эмаслар.

Хабарларга кўра, "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" ёш вундеркинд учун курашмоқда.

Камавинга жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail