

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 31 ёшли уэльслик тўрт миллион евролик товон пули эвазига "Ювентус"дан кетишга тайёр.
Қайд этиш керакки, ярим ҳимоячи ҳозирда Турин клубида 7,3 миллион евро маош олади. Томонлар шартномани бекор қилиш борасида музокара олиб боришмоқда.
Рэмзи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида "Рейнжерс"да ўтказди. У барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.



