UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  10 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

Рэмси ортиқча вазнга эга бўлишдан қўрқишини тан олди Янгиликлар

Рэмси ортиқча вазнга эга бўлишдан қўрқишини тан олди

“Ювентус”нинг 29 ёшли ярим ҳимоячиси Аарон Рмэсининг айтишича, у коронавирус пандемияси туфайли номаълум муддатдаги тўхтатилган Италия А серияси баҳсларига эълон қилинган танаффус туфайли ортиқча вазнга эга бўлишдан қўрқишини тан олди.

“Менга мураббийларимиз жўнатган фитнес дастурлар орқали мунтазам машғулотлар олиб бораяпман. Аммо бу жамоавий машғулот ёки футбол учрашувининг ўрнини боса олмайди. Ва сиз бу жараёнларсиз ортиқча вазнга эга бўлмаслигингизга ҳеч қандай кафолат йўқ. Турмуш ўртоғим уйда овқатларни тайёрларшни хўш кўради, мен эса тановул қилишни. Бу жуда яхши комбинация эмас. Машғулотларга қайтгач, ўзимга нисбатан қаттиққўллигим янада ошади, аммо ҳозир бунга амал қилиш жудаям қийин..

Бир финжон қаҳва ича туриб болаларим учун тайёрланган ширинликларнинг барини паққос туширишим мумкин. Ишонаманки, биз барчамиз аввалги нормал ҳаёт тарзимизга тезда қайтамиз. Чунки бу тахлит яшаш жудаям қийин”, дея Рэмсининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Sun.

Илгарироқ футболчи ўзи туғилиб ўсган Уэльс учун 26 минг евро инсонпарварлик ёрдами кўрсатганлиги ҳақида хабарлар чиққанди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика