UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  0 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  11 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  24 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  1 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  2 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0

“Ректор Кубоги”да футболимиз юлдузлари беллашди Янгиликлар

“Ректор Кубоги”да футболимиз юлдузлари беллашди

Ўтган ҳафта Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтида анъанавий “Ректор Кубоги” мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Салкам икки ҳафта давом этган кичик турнирда 26та жамоа олимпия тизими бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди. Биласиз, бу институтда жуда кўплаб спортчилар, хусусан, футболчилар таҳсил олиб келишади. Уларнинг орасида ёшлардан тортиб, фахрийларини ҳам учратишингиз мумкин. “Ректор Кубоги”да ўзбек футболи юлдузлари тўп сурди. Хусусан, мусобақанинг финал учрашувида бир қатор юлдузларимиз жам бўлишди. 


Ўйинларнинг ҳар бир бўлими 20 дақиқадан иборат бўлди. Учрашувлар институтдаги табиий майдонда ўтказилди. Мусобақанинг финал учрашуви анчагина қизиқарли кечди. Ўтган йили ҳам финалгача етиб келган Бобомуродов мураббийлигидаги 3-курс талабалари бу сафар ҳам кетма-кет қўлга киритган ғалабалари билан ҳал қилувчи ўйинда майдонга чиқишди. Мухлисларга яхши таниш Алибобо Раҳматуллаев, Аҳрор Умаржонов, Миржамол Қосимов, Санжар Қувватов тўп сурган жамоа финал учрашувининг биринчи бўлимида рақибидан устунлик қилган ҳолда “укалари” дарвозасини икки марта ишғол қилишди. Бу голлар уларни хотиржам бўлишларига етарли бўлди. Натижада устунлик 2-курс талабаларининг қўлига ўтди. Равшан Хурсанов ва Акром Комилов каби ёшлар ажойиб комбинациялари билан Санжар Қувватов дарвозасига хавф солишди. Ҳужумларнинг бирида Хурсанов ўзи иштирок этган комбинацияни гол билан якунлади. Қолган дақиқаларда ҳам уларда гол уриш имконияти бўлганди, бироқ таркибда нисбатан юлдузлари кам бўлган 2-курс талабалари кўплаб вазиятлардан тажрибасизлик сабабли фойдалана олишмади. Бу 3-курс талабаларининг “Ректор Кубоги”ни қўлга киритишига етарли бўлди. Шу тариқа ўтган финалда ютқазиб қўйган жамоа бу сафар чемпионликни нишонлашди.  

Финал ўйини якунлангач ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан институт ректори Исроилов Шоакрам Холматович ҳазил тариқаси айнан шу каби мусобақалар туфайли мураббий-футболчи талабаларни институтда кўришларини таъкидлаб, уларга тегишли медаллар, диплом ва кўчма кубокни топширди. 


Айтиш керак, турли ёшдаги терма жамоаларда тўп сурадиган футболчиларнинг барчаси ўзлари таҳсил олаётган курс обрўси учун мусобақада майдонга тушганлигига гувоҳ бўлдик. Ваҳоланки, мусобақа Республика ёки шаҳар миқиёсида эмас, балки институт талабалари ўртасида ўтказилди. Институтда таҳсил олаётган барча футбол юлдузлари “Ректор Кубоги”ни беэътибор қолдиргани йўқ. Хусусан, Максимилян Фомин, Достон Абдураҳмонов, Зафар Сафоев, Сергей Рекун, Абдумажид Тоиров, Забиҳилло Ўринбоев, Абдумавлон Абдужалилов, Акмал Турсунбоев, Сарвар Отабоев ва Игорь Сергеев ўз жамоасининг ғалабаси учун майдонга чиқишди. 

Юқорида тақдирлаш маросимида институт ректори ҳам сўзга чиққани айтиб ўтгандик. Шоакрам Холматович ғолибларни тақдирлар экан, улардан хурсанд эканлигига алоҳида урғу бериб, ўйинларда астойдил ҳаракат қилишганини, мусобақага парда остидан қарамаганликларини таъкидлади. Ҳатто ҳазиллашиб, бу футболчилар олий лига баҳсларида ҳам стадионга келиб, майдонга тушиб, ўйнаб кетаверишларини, лекин “Ректор Кубоги”да учрашувларга жиддий тайёгарлик кўрганликларини, керак бўлса, машғулотларда қатнашганларини эслатиб ўтди.  


“РЕКТОР КУБОГИ” – 2015

ФИНАЛ

2-КУРС – 3-КУРС – 1:2 (0:2)

Бош ҳакам: М.Нурматов.

2-курс: Одамбой Эргашев, Акром Комилов, Равшан Хурсанов, Аббос Ўлмасбеков, Нуриддин Умаров, Баҳром Боев.

Захирадагилар: Равшан Ражабов, Тоҳир Алимуродов.

Бош мураббий: А.Тўлаганов.

3-курс: Санжар Қувватов, Алибобо Раҳматуллаев, Миржамол Қосимов, Аҳрор Умаржонов, У.Боқиев, Д.Толибжонов.

Захирадагилар: О.Икромов, У.Абдуллаев, А.Маҳсумов.

Бош мураббий: Б.Бобомуродов.

Голлар: Равшан Хурсанов – Алибобо Раҳматуллаев (2та).


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика