UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  3 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  13 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди” Янгиликлар

Реднапп: “Шундай йирик мамлакатда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Черчесовнинг кетиши ёрдам бермайди”

“Тоттенхэм” собиқ устози Харри Реднапп Россия ТЖнинг Евро-2020'даги омадсизлигига муносабат билдирди.

“Жуда ва жуда ёмон ўйин. Шундай йирик мамлакатингизда яхши футболчилар йўқлигидан хафа бўлдим. Россия аҳолиси қанча эди? 140 млн. Бу жуда кўп. Гуруҳдан чиқа олмаганингизнинг асосий сабаби футболчиларнинг даражаси пастлиги туфайли. Кеча футболчингиз шунчаки голни данияликларга совға қилди. Бельгияга қарши ўйинда Лукаку гол урган вазиятда ҳимоячингиз қилган хатони ҳам эслайман.

Жиддий айтадиган бўлсам, мураббий (Станислав Черчесов)ни истеъфога чиқариш сизларга ёрдам бермайди. Ҳеч бир мураббий кучсиз футболчилар билан муваффақиятга эриша олмайди. Бу мумкин эмас.

Клопп ҳам Пеп ҳам Россия ТЖ билан ҳеч нарса қилолмасди. Мураббийлар сеҳргар эмас, улар мўжиза яратолмайди. Агар футболчилар керакли даражада бўлмаса, мураббийлар буни бартараф этолмайди. Сизлар футболчиларингиз ҳақида ўйлашингиз керак. Улар Европадаги чемпионатларда ўйнашадими? АПЛда ҳеч ким йўқ. Павлюченко қаерда, Аршавинчи?”, дейди Реднапп.
Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика