

"Мадрид" ҳимоячиси Начо ёзда клубдан кетишини маълум қилганди.
Маълумотларга қараганда, футболчи хизматларига "Интер Майами" клуби қизиқиш билдирмоқда. Жамоа сафида "Барселона" собиқ юлдузи Лионель Месси ўйнаётгани ёдингизда бўлса, ажаб эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лука Модрич ҳам фаолиятини "Интер Майами"да давом эттиришга яқинлиги хабар қилинганди.



