

18 нафар футболчи киритилган рўйхатда Кейлор Навас ва Лука Модрич қайд этилмаган. "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан уларга шунчаки дам олиш имкониятини яратиб берган.
Бугун шунингдек Криштиану Роналду ҳам майдонга туша олмайди. У дисквалификация муддатини ўтамоқда. "Реал" ва "Леванте" ўртасидаги ўйин 9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.
Дарвозабонлар: Кико Касилья, Лука Зидан;
Ҳимоячилар: Даниэль Карвахаль, Хесус Вальехо, Серхио Рамос, Начо Фернандес, Марсело, Тео Эрнандес;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Каземиро, Маркос Льоренте, Марко Асенсио, Иско, Матео Ковачич, Дани Себальос;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес.




