"Реал"нинг собиқ президенти коронавирусдан вафот этди
22 мар 2020 02:23
Янгиликлар
"Реал"нинг собиқ президенти коронавирусдан вафот этди
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ президенти Лоренсо Санс 76 ёшида вафот этди.
У 17 март куни коронавирус шубҳаси билан шифохонага ётқизилган, орадан кўп ўтмай мазкур гумон ўз тасдиғини топган эди.
Санснинг фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, у "Реал"ни 1995-2000 йилларда бошқаргани, 2006-2010 йилларда "Малага" клубига хўжайинлик қилганига гувоҳ бўламиз.
Таъкидлаш лозимки, униг бошқаруви даврида "қироллик клуби" Еврокубокларда 32 йиллик танаффусдан сўнг еттинчи ва саккизинчи (1998, 2000) чемпионлигини тантана қилганди. Шунингдек, "қаймоқранглилар" Санс даврида бир мартадан Ла Лига (1996/97) ва Қитъалараро кубокка ҳам (1998) эга чиқишган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар