UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  3 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  10 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  6 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  14 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8

"Реал"нинг омадсиз трансферлари ҳақида Янгиликлар

"Реал"нинг омадсиз трансферлари ҳақида

Теглар :  Реал Мадрид
"Реал Мадрид"нинг сўнгги трансфер кампаниялари муваффақиятсиз якун топди.

Клуб сўнгги 3 та ёзги трансфер мавсумида 395 млн евро сарф қилди, аммо фақат Тибо Куртуа ва Ферлан Менди жамоанинг асосий таркибидан ўрин ола билди.

"Реал" 2019 йилнинг ёзида Эден Азар, Лука Йович, Эдер Милитао, Родриго Гоэс ва Рейньерни сотиб олди. 2018 йилда эса Винисиус Жуниор, Альваро Одриосола, Мариано Диас ҳамда Браим Диас шартнома имзоланган эди.

Эътиюор қилсангиз, ушбу футболчилар "Реал"га ўтганидан кейин трансфер нархлари анча пасайганини пайқайсиз. Мисол учун, Азар. "Реал" уни харид қилган маҳалда 120 млн еврога баҳоланган бўлса, ҳозир унинг трансфер қиймати 50 млн еврога тенг.

Таъкидлаш лозимки, Зинедин Зидан 2015/16 йилги мавсумда ЕЧЛда зафар қучган жамоанинг асосий футболчиларидан 6 нафарига ҳамон бошланғич таркибда ишонч билдиришда давом этяпти: Серхио Рамос, Лука Модрич, Дани Карвахаль, Каземиро, Карим Бензема ва Тони Кроос.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика