“Реал”нинг яна 2 футболчиси коронавирусдан фориғ бўлди

Eldor Akmurzayev
19 ноя 2020, 20:25
Аввалроқ, мадридликлар хавбеки Каземиро коронавирусдан тузалганди.

Бугун эса вингер Эден Азар ҳамда ҳимоячи Эдер Милитаонинг ПЦР-тести салбий (аниқланмади) натижа берди. 

Шундай қилиб, иккала футболчи ҳам 21 ноябрь куни Ла Лига 10-тури доирасида ўтадиган “Вильярреал”га қарши баҳсда ўз жамоасига ёрдам беришлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca