UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  0 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  0 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3 21:54Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"  0 21:35Ҳаким Фузайлов: "Пахтакор" маҳорат томонлама биздан устун келди"  2 21:17"Интер Майами" Месси билан шартнома узайтирилганини маълум қилди  1 21:00Камолиддин Тожиев: "Сафарда муҳим ғалабага эришдик"  12 20:45U-21 биринчилиги. Кучли учликда ўзгариш: "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" ўрин алмашди, "Пахтакор" мағлуб бўлди  0 20:25Суперлига. Пўлатовнинг иккита голи "Бухоро"га "Сўғдиёна" устидан ғалаба келтирди  21 20:02Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди  62 19:59Мареска: "Эстевао Палмер изидан боради"  0 19:38Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун борамиз"  9

"Реал"га ЕЧЛда омад кулиб боқаверадими? Модрич жавоб берди Янгиликлар

"Реал"га ЕЧЛда омад кулиб боқаверадими? Модрич жавоб берди

Футболчининг фикрича, бу гаплар асоссиз.

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоага ЕЧЛда кўпинча омад кулиб боқиши борасидаги фикрга муносабат билдирди.

"Шундай фикрлайдиган инсонларга ҳеч нима демаймиз. Нимани хоҳлашса, шуни ўйлашлари мумкин.

Чемпионлар Лигасини бир неча марта ютиш учун фақат омадга ишониб бўлмайди. Бундай фикр бизга нисбатан адолатсизликдек туйилади. Бундай гаплардан кўпинча кулиб қўямиз. Одамлар ўз фикрларини билдираверишади. Биз эса ишлашда давом этамиз.

Йиллар давомида бундай чўққига чиқиш, кучли рақибларни мағлуб қилиш, титуллар қўлга киритиш учун омаддан кўра кўпроқ нарса керак бўлади. Характер, ирода ва ишонч бўлиши керак. Айнан шулар сабаб биз ғалаба қозонамиз", -дейди Лука Модрич.

Эслатиб ўтамиз, "Реал Мадрид" – "Манчестер Сити" баҳси 4 май куни 23:59 да старт олади.  Биринчи ўйинда Гвардиола шогирдлари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика