UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  4 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  15 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  235 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0

"Реал"даги Бэйл муаммоси Янгиликлар

"Реал"даги Бэйл муаммоси

"Реал" жорий мавсумни "Бернабеу"да "Бетис"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб якунлади.

"Қироллик клуби" учун мавсум жуда ёмон якунланди - нафақат "Барса", балки "Атлетико" ҳам улардан узоқлашиб кетди. Натижа - учинчи ўрин.


Апрель бошидан бери жамоа 4 марта имкониятни бой берди, жорий мавсумдаги мағлубиятлар сони 18та. Яна битта муваффақиятсизлик бўлганида клуб ўз тарихидаги энг муваффақиятсиз мавсумни такрорлаган бўларди. "Реал" 1984/95 мавсумда 19 марта мағлубиятга учраб, клуб антирекордини ўрнатган.


- "Реал" ЛаЛигада 12та мағлубиятга учради. Бу сўнгги 20 йил ичидаги энг ёмон натижа. Бундан баттарроқ 1973/74 мавсумда бўлган. 

- "Реал" жорий мавсум аввалгисида 31та кам гол урди. Қизиқ, ўша мавсум Роналду 31та голда иштирок этган экан (26та гол, 5та ассист).


Аммо бу салбий натижалар ҳаммаси эмас. Клуб ичида ҳам бир-нималар содир бўляпти.

"Бетис"га қарши баҳсдан сўнг "Реал" футболчилари трибуналардагиларга раҳмат айтиш учун борганида, Бэйл тезда кийиниш хонасига қочиб қолди. Роналду кетганидан кейин уэльслик жамоанинг янги етакчисига айланиши керак эди, аммо ҳаммаси аксинча бўлди. Айниқса Зидан қайтганидан сўнг.


Бэйл жароҳат олгунига қадар Лопетеги ва Солари қўл остида кўпинча асосий таркибда майдонга тушар эди. У январгача 10та гол уришга муваффақ бўлди. Зидан қайтганидан кейин захирага ўтмади - хатто мураббийнинг дебют учрашувида гол урди, бироқ мавсум якунига яқин муаммолар пайдо бўлди.


Бэйл сўнгги учта учрашувда иштирок этмади - "Вильярреал" ҳамда "Сосьедад"га қарши баҳсларда қайдномага киритилмади, "Бетис" билан ўйинда эса захирада қолди. Мавсумнинг охирги ўйинида кутилган ва кутилмаган ҳолат рўй берди: Зидан 52-дақиқада уч футболчини машғулот ўтказишга юборди, уларнинг орасида Бэйл йўқ эди. Баҳсдан сўнг Зидан қуйидаги гапларни айтди:

"Бэйл бу ерда жуда кўп ғалаба қозонди, аммо биз бугунги кун билан яшаяпмиз. Биз ўтмишни унутмаймиз, лекин ҳозирги кун билан яшашимиз керак".

"Охирги тўрт ҳафта мобайнида мен бошқа футболчиларга кўпроқ ишонч билдирдим. Агар менда тўртта захира имконияти бўлганда ҳам, Бэйлни майдонга туширмаган бўлардим.

Мен қарорларни қабул қиламан ва албатта буни клуб манфаатларидан келиб чиқиб қилишим керак. Трансферлар ойнаси? Билмадим, нима рўй беради".


Бэйл 2013 йилдан бери "Реал"да. У "Қироллик клуби" билан 13та соврин қўлга киритди ва клуб сафида 102та гол урди.

Кўпчиликнинг фикрича, уэльслик тез орада клубни тарк этади, аммо ҳаммаси осон эмас. Журналист Фернандо Бургосанинг маълумотларига кўра, футболчи "Бетис"га қарши баҳсдан сўнг ғазабда бўлган ва кийиниш хонасида қуйидагиларни айтган:

"Шартнома бўйича яна 3 йилим бор. Агар улар кетишимни истайшса, ҳар мавсум учун 17 млн. евродан тўлашлари керак. Акс холда қоламан. Агар мен гольф ўйнашим керак бўлса, буни ҳам қиламан".


Зиданнинг фикрича, келаси мавсум ҳаммаси яхши бўлиши керак. Клуб 200 млн. евролик футболчиларни сотса, ёзда 300 млн. евролик харажат қилмоқчи. Мураббий ўз рўйхатидаги ўйинчиларга эришади ва ҳалақит бераётганлар билан хайрлашади.

"Келаси мавсумда нима қилишимиз ҳақида гапирмайман, аммо жамоа бошидан курашади. Бу клуб тарихидаги биринчи омадсиз мавсум эмас. Ёмони кетидан яхшиси келади. Биз бу мавсумни унутмаслигимиз керак" - дейди Зидан.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика