"Реал" ёзда Бундеслига тўпурарини сотиб олмоқчи

Tolibjon Qosimov
30 янв 2019, 11:01
"Реал" клуби ёзги трансфер ойнасида "Айнтрахт" ҳужумчиси Лука Йовични харид қилмоқчи.

Бу ҳақда "AS" нашри хабар берди.

Айни пайтда 21 ёшли серб Германияда ижара асосида тўп тепмоқда. Ёзда "Айнтрахт" уни "Бенфика"дан тўлиқ сотиб олади. Кутилишича, "қаймоқранглилар" Йовични немис клубидан сотиб олишмоқчи. Мадридликларга "Барселона" ва "Бавария" рақобат қилиши мумкин.



Эслатиб ўтамиз, Лука Йович айни пайтда Бундеслига тўпурари бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ҳозирча 13та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: as.com