UZ

"Реал" янги футболчисига ультиматум қўйди Янгиликлар

"Реал" янги футболчисига ультиматум қўйди

Мадридликлар фақат клуб манфаатлари ҳақида қайғуришади.

Марокаш Футбол Федерацияси ва "Реал" ўртасидаги можаро авж олди, деб хабар берди "Mundo Deportivo". Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас 2024 йилнинг январь-февраль ойларида бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогида иштирок этишни истайди. Бироқ "Реал" ўйинлар кўп бўладиган мавсум давомида йўқотишни истамайди.

Эътиборлиси, Браим Диас Марокаш терма жамоасида ўйнашга қарор қилган бўлса-да, ҳали у ерда дебют ўтказгани йўқ. Қолаверса, у Испания терма жамоасида нафақат ўсмирлар ва ёшлар тоифасида ўйнаган, балки 2021 йилда терма жамоада 1 та ўйин ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" Браим Диасна мавсум олдидан "Милан"дан сотиб олган эди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика