

Журналист Эду Пидалянинг маълум қилишича, "Реал" "Лион"нинг чап қанот ҳимоячиси Ферлан Мендини 50 миллион еврога харид қилишга келишиб олган. 23 ёшли француз 2025 йилга қадар "қироллик клуби" билан шартнома имзолайди.
Жорий мавсум Менди 30 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол, 1 та ассистни амалга оширди.
Бироз аввал, "қаймоқранглилар" Бундеслигадан ҳужумчи сотиб олганини маълум қилганди





