"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
03 май 2024 17:40
Янгиликлар
"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
Орельен Чуамени "Бавария"га қарши ўйинга тайёр бўлади.
Испаниянинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени Примеранинг 34-тури доирасидаги "Кадис"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар бермоқда "Diario AS".

Маълумотларга кўра, 24 ёшли Чуамени машғулот вақтида чап оёғидан жиддий жароҳат олган. Франциялик футболчи Чемпионлар Лигаси ярим финалида Германиянинг "Бавария" клубига қарши жавоб ўйинида майдонга тушишга тайёр бўлиши кутилмоқда.
Орельен Чуамени жорий мавсум "Реал" сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар