"Реал" ва Модрич шартномани 2024 йилгача узайтириши мумкин
22 сен 2022 07:27
Янгиликлар
"Реал" ва Модрич шартномани 2024 йилгача узайтириши мумкин
Лука Модрич "Реал" билан шартномани 2024 йилгача узайтириши мумкин.
Ярим ҳимоячи жисмоний ҳолатлари имкон бергунича ўйнашда давом этмоқчи.
Келаси йили мадридликлар у билан шартномани 2024 йилгача узайтириш бўйича музокара олиб боришади. Таъкидланишича, "Реал" ҳам, футболчи ҳам бу бўйича шошилаётгани йўқ. Чунки томонлар тезда келишувга эришиб, бир қарорга келиб олишларига ҳар икки томон ҳам ишонмоқда.
Бундан ташқари, "Реал" Модрич фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам клуб тизимида ишлашда давом этишини истайди.
Фикрлар