"Реал" ва "Атлетико" Германия терма жамоасининг 19 ёшли форварди агенти билан музокаралар олиб борди

Alisher
6 ноя 2021, 15:48
"Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адейеми клубини ўзгартириши мумкин.

19 ёшли Германия терма жамоаси ўйинчисига кўплаб, жумладан "Боруссия" (Дортмунт), "Бавария" ва ПСЖ клублари қизиқмоқда. Адейемининг агенти Мадридда бўлди, у Испания пойтахтида "Реал" ва "Атлетико" клублари билан музокаралар олиб борди.

Адейеми келажаги борасидаги қарорни ноябрь сўнггида қабул қилиши керак. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Зальцбург" футболчини билан 30-35 миллион еврога хайрлашиши мумкин.

Форвард жорий мавсум Австрия Бундеслигаси доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1.de