Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
19 янв 03:24
Янгиликлар
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
Ла Лига 20-тур доирасидаги "Реал Сосьедад" — "Барселона" ўйини бўлиб ўтди.
Дастлаб "Барселона"нинг икки голи фол ва офсайд сабаб бекор қилинди. Шундан сўнг мезбонлар ўйинчиси Микель Оярсабаль 32-дақиқада ҳисобни очди. 70-дақиқага келиб захирадан ўйинга қўшилган Маркус Рэшфорд мувозанатни тиклади. Аммо, орадан бир дақиқа ўтиб мезбонлар ҳужумчиси Гонсалу Гедеш жамоасига уч очко келтирган голга муаллифлик қилди.
"Барселона" айни дамда 20 ўйиндан сўнг 49 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда, "Реал" ҳисобида 48 очко бор. "Реал Сосьедад" эса 24 очко билан 8-ўринга жойлашган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар
РМ учун катта қадам бўлди.. Интрига қайтди..
Шу бўлиши керак эди.. Хаволаниб кетилувди..
2) Х. Хамидов Барса ўйинини шарҳламасада, мухлиси бўлсада, холис бўлиши керак
3) Нега 9 дақиқа қўшимча, тушунарсиз. Агар Барса ютаётган бўлса, айнан Х. Хамидов вой бў нега 9 қўшилди деб камида 9 марта айтарди
Barsa yutqizsa sila maza qib gapirasla, Real yutqazsa ular.
Tugri munosabat bildirganlarga respekt.
Bu Sasyedad doyimiy bosh oģriq Barca uchun.