“Реал” сўнгги 7 та ўйиндан 4 тасида ютқазди

9 мар 2020, 09:31
Ла Лиганинг 27-турида Зидан шогирдлари “Бетис”га (1:2) мағлуб бўлди.

Бу “Реал” учун сўнгги 7-учрашувдаги 4-мағлубият бўлди.

6 февралда Мадрид клуби кубок доирасида “Реал Сосьедад”га, 22 февралда Ла Лига доирасида “Леванте”га, 26 февралда эса ЕЧЛ баҳсида “Манчестер Сити”га ютқазган эди.

“Сосьедад”га қадар клуб барча мусобақалар доирасида 32 та ўйиндан фақат 2 тасида (20 та ғалаба, 10 та дуранг) мағлуб бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/Pedro Martin

Сўнгги янгиликлар

Барча ›