"Реал" Роналду кетганидан сўнг Неймарни харид қилмоқчи
07 ноя 2017 11:23
Янгиликлар
"Реал" Роналду кетганидан сўнг Неймарни харид қилмоқчи
2013 йилда Каталония клуби собиқ раҳбари Сандро Росель Пересга Неймарни харид қилишда ҳалақит қилганини "Қироллик клуби" президенти ҳозиргача унута олмайди. Натижада бразилиялик кўк-анорранглилар сафига ўтди, ПСЖ эса ёзги трансфер ойнасида уни 222 млн. еврога сотиб олди.
Маълумотларга кўра, Перес Неймарнинг отаси билан учрашиб, футболчининг "Реал"га ўтиши ҳақида музокара ўтказди. Флорентино Переснинг режасига кўра, ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Қироллик клуби" билан шартномаси 2021 йилда якунланиши билан, Неймарни жамоага олиб келиш. Бироқ "Реал"дагилар трансфер аввалроқ амалга ошишига қарши эмас.
ПСЖ ўз навбатида Неймарни трансферга қўймоқчи эмас. Париж клуби президенти Носир Ал-Ҳелайфи ўз ходимларига бразилиялик ўзини ПСЖда қулай ҳис қилишини таъминлашни буюрган.
Неймарнинг Франция клуби билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади.
Фикрлар