"Реал" Рамоснинг ўрнига 4 нафар ҳимоячини кузатмоқда

Mirjalol Normatov
26 май 2019, 11:53
"Реал" раҳбарияти жамоадан кетиши кутилаётган Серхио Рамоснинг ўрнига бошқа ҳимоячи излашни бошлаб юборди.

Мадридликлар айни дамда бу жойга Калиду Кулибалининг номзодини кўриб чиқишмоқда. Унинг товон пули 120 миллион еврога тенг бўлиб турибди.

Шунингдек, рўйхатга Антонио Рюдигер ҳам кирган. "Челси" ҳимоячиси бу номзодлар орасида биринчи рақамлиси бўлиб турибди.

Ундан ташқари, клубдагилар Виржил Ван Дейк ҳамда Хосе Хименесга 100 миллион евролик таклиф билан чиқишган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca