"Реал" раҳбарияти Эриксенни, Зидан эса Погбани сотиб олишни хоҳламоқда
05 июн 2019 17:10
Янгиликлар
"Реал" раҳбарияти Эриксенни, Зидан эса Погбани сотиб олишни хоҳламоқда
"Реал" раҳбарияти ва бош мураббийнинг хоҳишлари бир-бирига тўғри келмаяпти.
Раҳбарият "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни сотиб олмоқчи бўлса, бош мураббий жамоасида "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани кўргиси келмоқда.
Клубда трансферлар сиёсати туфайли келишмовчиликлар юзага келган бўлса ҳам, "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес Зиданни хоҳишини инобатга олган ҳолда Погба билан шартнома имзолаши мумкин.
Ўз навбатида, даниялик футболчи "Тоттенхэм"дан кетиб, шу ёзда "қаймоқранглилар" клубига ўтишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" яқинда "Айнтрахт" футболчиси Лука Йовични харид қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар