UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  30 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  276 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  3 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  0 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  4 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  2 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:47"Реал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  44 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  7 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 22:05Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" 0:0   2 21:40Суперлига. "Бухоро" ўз уйида "Хоразм" билан дуранг ўйнади  18 21:39Финалиссима қўчирилди  11

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда Янгиликлар

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда

Килиан Мбаппе "Реал" футболчиси сифатида расман таништирилиш арафасида.

Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта франциялик футболчи жорий мавсум якунида ПСЖ билан хайрлашаётганини расман эълон қилганди. Унинг клуб билан шартномаси июнь ойида якунига етади.

Мбаппе кейинги мавсум қаерда ўйнаши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо унинг "Реал"га ўтишига шубҳа йўқ. Оммавий ахборот воситалари бу ҳақда бир неча ойдан бери хабар бериб келмоқда.

Мадрид клуби бу хабарларни Чемпионлар Лигаси финалидан кейин тасдиқлаш ниятида. "Боруссия" билан "Уэмбли"да бўладиган ўйин 1 июнга белгиланган.

"Marca" хабарига кўра, "Реал" келаси ҳафта Мбаппенинг расмий тақдимотини ўтказмоқчи. Бу 3 июндан 9 июнгача бўлган оралиқда содир бўлади.

Шу тариқа ҳужумчи "Сантьяго Бернабеу"га Евро-2024гача етиб келиши кутилмоқда. Вақт кўп эмас, чунки 5 ва 9 июнь кунлари Франция терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Германиядаги мусобақа бошланишидан олдин Дидье Дешам шогирдлари Люксембург ва Канада билан учрашади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика