«Реал Мадрид» Мбаппени қачон таништириши маълум

Khoja
10 мар 2024, 10:17
Ёзда «Реал Мадрид» сафига бориб қўшиладиган Килиан Мбаппенинг таништирув маросими қачон бўлиши маълум.

Бу ҳақида Марcа маълум қилди. Нашрнинг маълум қилишича, мадридликлар футболчини июнь ойининг дастлабки ҳафтасида таништиради.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе «Реал Мадрид»га эркин агент мақомида ўтиш учун ПСЖ билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.

Ҳужумчи Лига 1да жорий мавсум 21та гол урди ва тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: Marca