"Реал" Ҳарри Кейннинг ҳолатини кузатиб бормоқда
18 мар 2023 12:59
Янгиликлар
"Реал" Ҳарри Кейннинг ҳолатини кузатиб бормоқда
Мадрид клуби "Тоттенхэм" футболчиси Ҳарри Кейнни ўз таркибига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.
29 ёшли Англия терма жамоаси ҳужумчиси ёзда амалдаги клуби билан шартномасининг сўнгги йилига кириб боради. "Қироллик клуби" жамоанинг асосий ҳужумчиси Карим Бенземага узоқ муддатли ўринбосар излаётгани боис унинг хизматларидан фойдаланиш учун ишга киришиши мумкин.
Ҳарри Кейнни ўзиники қилиш истагини билдираётганлар орасида "Манчестер Сити" ва "Бавария" клублари ҳам мавжуд.
"Шпорлар" юлдузи жорий мавсум жами 38 та ўйинда майдонда ҳаракатланди ва 22 та тўп киритишга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар