UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  71 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  35 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

"Эль Класико"да барча масала сўнгги дақиқада ҳал бўлди ёхуд "Реал Мадрид" - "Барселона" 2:3 Янгиликлар

"Эль Класико"да барча масала сўнгги дақиқада ҳал бўлди ёхуд "Реал Мадрид" - "Барселона" 2:3

Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 28-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Серхио Рамос тўпни дарвозага йўллади, зарба дарвоза устунига тегиб қайтди, қайтган тўпни Каземиро бўш дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 1:0.

Орадан кўп ўтмай Лионель Месси рақиб жарима майдони ёнида икки рақибни алдаб Кейлор Навас дарвозасини ишғол қилди - 1:1.

73-дақиқада Тони Кроосни алдаган Иван Ракитич чап оёғида дарвозанинг узоқ устуни ёнига зарба бериб гол урди - 1:2.  Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида Чап қанотдан узатилган тўпни Хамес Родригес яқин масофадан гол уриб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги иккинчи дақиқада Албанинг пасидан сўнг Месси кучли зарба билан гол урди ва "Барселона"га ғалаба келтирди - 2:3.


"Реал Мадрид" - "Барселона" 2:3
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
23 апрель. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу" стадиони.
Бош ҳакам
- Алехандро Эрнандес (Санта-Крус-де-Тенерифе).
Голлар: 1:0 – 28 Каземиро, 1:1 – 33 Месси, 1:2 – 73 Ракитич, 2:2 – 85 Хамес, 2:3 – 90 Месси.
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич, Каземиро (Ковачич, 70), Бэйл (Асенсио, 39), Бензема (Хамес, 82), Роналду.
Барселона –   тер Стеген, Пике, Умтити, Альба, Серджи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Пако Алькасер (Андре Гомеш, 70), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (12), Умтити (39), Ковачич (81), Месси (90).
Четлатиш: Рамос (77).



Каземиронинг голини томоша қилинг (TAS-IX Эмас)








Мессининг голини томоша қилинг (TAS-IX Эмас)



"Эль Класико"нинг собиқ юлдузлари




Иван Ракитичнинг голини томоша қилинг



Хамеснинг голини томоша қилинг



Мессининг "Барселона"га ғалаба келтирган голини томоша қилинг







Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика