"Реал" Куртуанинг ўрнига дунёнинг энг қиммат дарвозабонини олиб келмоқчи
05 окт 2019 11:27
Янгиликлар
"Реал" Куртуанинг ўрнига дунёнинг энг қиммат дарвозабонини олиб келмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби "Атлетико" дарвозабони Ян Облак вариантини кўриб чиқмоқда.
Бу қизиқиш жамоа посбони Тибо Куртуанинг ҳозирги формасига боғлиқдир. "Қироллик клуби" эса бундан хавотирга тушган.
Шунинг учун, "Реал" "Атлетико" дарвозабони Ян Облакни 120 миллион евро тўлаб харид қилишга тайёр.
Облак жорий мавсум "матрасчилар" таркибида 9та ўйинда майдонга тушди, улардан 6тасида гол ўтказиб юбормади.
Футболчи "Атлетико" билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, transfermarkt маълумотларига кўра дунёнинг энг қиммат дарвозабони айнан словениялик посбон бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар