"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби!
18 дек 2016 18:00
Янгиликлар
"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби!
"Реал" - "Кашима Антлерс" 4:2
Голлар: Бензема 9, Шибасаки 44, 52, Роналду 60, 98, 104.
"Йокогама халқаро стадиони"
Бош ҳакам: Жанни Сиказве (Замбия)
"Реал": Кейлор Навас, Даниель Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Криштиану Роналду, Тони Кроос, Карим Бензема, Марсело, Касемиро, Лукас Васкес, Лука Модрич.
"Кашима Антлерс": Согахата, Ниши, Уэда, Шожи, Ямамото, Нагаки, Огасавара, Эндо, Шибасаки, Каназаки, Дои.
Матнли Трансляцияни Телеграмдаги каналимизда кузатиб боринг!
90+3. Учрашувнинг асосий вақти якунланди!
90. Баҳснинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. Жамоалар ҳужум уюштириш учун тиним билмай ҳаракат қилишмоқда.
89. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Японияликлар гол уришга жуда яқин келишди, аммо Навас қутқарди. Бурчак зарбаси.
88. Шома Дои ўрнига Сузуки майдонга тушди.
87. Роналду яна бир ҳимоячидан қоча олмади. Агар буни уддалаганида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўларди.
85. Бензема 3 метрдан дарвозани бош билан аниқ нишонга ола билмади.
84. Рамос тайм бошланишига бир неча дақиқа қолмоқда.
82. Бир дақиқа олдин Васкес ўрнига Иско майдонга тушди.
81. Қарши ҳужумлар вақти бошланди. Аввалига японлар кейин эсап испанлар тезкор ҳужум уюштиришди, аммо икааласида ҳам гол йўқ. Фақат "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт ҳам бесамар кетди.
80. Роналду бугун жуда кўп хатога йўл қўймоқда. Унинг навбатдаги хатоси тўп рақиб жамоага ўтиб кетиши билан якунланди. Яна тўп "Қироллик клуби"да. Васкес ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Роналду бош билан зарба берди, бироз ноаниқ.
78. Ҳисоб ҳозирча тенг. Иско майдонга тушишга тайёрланмоқда.
Рамос жароҳат олган вазият
74. Агар баҳснинг асосий вақти дуранг билан якунланса, қўшимча вақтлар бўлади.
73. Гол! Йўқ, оффсайд экан! Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
72. Зарбалар бўйича ҳисоб 18 - 6. Аммо бу фарқ голда экс этмаяпти.
68. Тўп ҳавога кўтарилди. Навас дарвозасини тарк этиб ҳимоячи ва рақиб ҳужумчисидан олдин тўпни уриб юборди. Тўқнашувда Рамос жиддий жароҳат олган кўринади. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
66. Японияликлар ҳимояда бироз шошиб қолишяпти. "Реал" эса ҳужумларини якунлай олмаяпти.
64. Бу сафар ҳам "Реал"ни Рамос қутқарадими? Кузатамиз!
63. Бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди.
62. "Реал" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтмоқда. Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, тўп ҳимоячига тегиб ҳавога кўтарилди, Роналду тўп учун курашда мағлуб бўлди, ҳимоячи хавфни тўлиқ бартараф этгани йўқ. Бурчак зарбаси.
60. ГОЛЛЛ! Роналду пенальтидан ҳисобни тенглаштирди!
52. ГОЛЛЛ! "Кашима Антлес" ҳисобда олдинга чиқиб олди!
50. "Кашима Антлерс" футболчилари бурчакдан тўпни ўйинга киритишди, аммо стандарт муваффақиятсизлик билан якунланди.
49. "Реал" ҳисобда устунликни ўз томонига оғдириш ниятида. "Кашима Антлерс" эса кўпчилик бўлиб ҳимояланмоқда.
47. "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. Кроос узатган тўп япониялик футболчилар томонидан бартараф этилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Учрашувдаги голларни Телеграм, Фейсбук ҳамда Твиттердаги саҳифаларимиздан кўчириб олишингиз мумкин
ТАНАФФУС
45. Танаффус! Шибасаки ўз жамоасини танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишини таъминлади. Ўйинда "Қироллик клуби" устунлик қилди. Кўрамиз, Зидан танффусда керакли сўзларни топиб, шогирдларини руҳлантира олармикан.
44. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!! 1:1. Шибасаки жарима майдони ичида пайдо бўлган вазиятдан унумли фойдаланди. У чап оёғида дарвозага зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.
42. "Реал" рақибнинг бурчак зарбасини қайтариб қарши ҳужумга ўтди, аммо Бензема яна бир нималарни ўйлаб топишга ҳаракат қилиб, тўпни олдирди ва қоида бузди.
39. Лука Модрич ҳужумлар ташкил қилишда жуда фаол, аммо жамоадошлари унга ўзи ўйлагандек тўпни ташлаб бера олишмаяпти. Биринчи бўлим якунланишига 5 дақиқа қолди.
37. "Реал"нинг навбатдаги ҳужуми. Васкес тўпни ажойиб услубда Бенземага ташлади, Карим эса Роналдуни топди. Криштиану дарвозага тескари туриб олди ва тўпни Модричга берди. Луканинг зарбаси тўғри дарвозабонга йўналган эди ва посбон уни эгаллаб олди.
36. Осиёликлар машғулотлардаги "квадрат" ўйинига тушиб қолгандек. Фақат улар тўпни олиш учун курашадиганлар ролида.
35. Япониялик мухлислар ўз севимлиларини қўллашда тўхташмаяпти. Улар "Кашима Антлерс"га ишонишади.
33. Роналду бир ҳимоячини алдаса дарвозабон билан бирга-бир қолар эди, аммо яна у ўз финтларига ўралашиб қолди ва тўпни олдирди.
32. "Кашима"нинг камсонли ҳужумларидан бири амалга ошмоқда. Лукас Васкес жароҳат олган кўринади. Аммо у ўрнидан турди ва учрашувни давом эттиришини билдирди.
31. ЗАРБААА!!! Тўп жонли деворга тегиб қайтди, қайтган тўпга ҳам Криштиану зарба берди. Ноаниқ!
30. Огасавара ўз жарима майдончаси ёнида Модричга нисбатан қоида бузди. Дарвозагача масофа тахминан 27 метр. Тўп қаршисида РОНАЛДУ!
27. Бензема орқароқда тўпни қабул қилди ва ўнгроқда турган Васкесга тўпни узатиб олдинга югурди. Лукас уни тушунди ва тўпни бир ҳаракатда францияликка қайтарди, Бензема эса чап оёғида дарвозага зарба берди, дарвозабондан сейв. Бурчак тўпи эса муваффақиятсизлик билан якунланди.
25. Роналду рақиб жарима майдончасида, у зарба бермади ва орқароқдага жамоадошига тўпни узатди, Васкеснинг зарбаси эса ҳимоячига тегиб қайтди. Қайтган тўп Касемирога тушди. Карлос Касемиро ҳам омадини синаб кўрди. Бурчак зарбаси. Бурчак зарбаси узатилган пайтда Варан дарвозабонга қўполлик ишлатди ва ҳакам хуштагини чалди.
24. Эндо ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўзи учун ноқулай бўлган чап оёғида дарвозага зарбе беришга уриниб кўрди. Аммо жуда ноаниқ.
23. "Кашима Антлерс" ҳозирча фақат рақибнинг хатосига ва қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда. Комбинацион ҳужумлар амалга ошириш учун тўпга кўпроқ эгалик қилиш лозим.
21. "Қироллик клуби" футболчилари бироз дам олиш ниятида тўпни рақибга беришди ва 30 сония ўтиб уни қайтариб олишди.
20. Тўлиқ устунлик "Реал" томонида. "Кашима Антлерс" футболчилари фақат прессинг билан банд.
19. "Реал" ҳимоядан чиқишда ва тўпни бошқа қанотга ўгиришда жуда тез ҳаракат қилди. Роналду жарима майдончасига кириб келди, аммо финтларда адашиб қолди ва ҳужум йўққа чиқди.
18. Бурчак зарбаси муваффақиятсизлик билан якунланди. Тўп билан осиёликлар...
17. Роналду ўз қанотида финт ишлатиб, мухлисларнинг кайфиятини кўтармоқда. Тўп Бенземага узатилди, Карим жарима майдони ичида тўпни ўзига тўғирлагунча рақиб футболчиси уни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.
15. Шома "Реал" жарима майдончаси ичида тўпни жамоадошига узатиш ўрнига дарвозага зарба берди. Зарба ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Японияликлар рақиб майдонида прессинг уюштиришмоқда.
14. "Реал" тўпга эгалик қилишда давом этмоқда. Тони Кроос бир ўзи жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Лукас Васкесга узатди. Васкес эса дарвозага зарба берди, аммо ноаниқ.
11. Марсело чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирмоқчи бўлди, аммо финт ишлатишда адашиб қолди ва тўп майдонни тарк этди.
9. "Реал" футболчилари тўпни у қанотдан бу қанотга узатиб японияликлар ҳимоя чизиғининг тирқишини изламоқда. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛ!!!!
Модрич тўпни ўнг қанотга узатди, Лукас Васкес тўпни жарима майдончаси ичига узатди, узатма аниқ бўлмади, аммо қайтган тўп яна Модричга тушиб қолди ва Лука дарвозага зарба берди. Посбон бир амаллаб хорватияликнинг зарбасини қайтарди, аммо қайтган тўп Бенземага тушди. Карим осонлик билан гол уриб ҳисобни очди.
7. Бурчак зарбаси "Кашима" футболчилари томонидан қайтарилди ва ҳужум бартараф этилди. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Реал"да.
6. "Реал" майдон марказидан ўтиши бўляпти. Испанлар ҳужумга ўтди, тўп Роналдуда, у жарима майдончасида рақибни алдамоқчи бўлди, аммо японлар тўпни чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси.
5. Японияликлар ҳам ёмон кўринишмаяпти. Ҳозирча иккала жамоа ҳам бирорта ҳужум уюштиргани йўқ.
4. Марсело ўз қанотидан Бенземани олдинга чорлади ва тўпни ажойиб тарзда унга ташлаб берди, Карим эса ўша қанотда рақибни алдаш билан банд бўлиб тўпни олдирди.
3. Серхио Рамос қарши ҳужумни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам тактик фол учун карточка кўрсатгани йўқ.
2. Таркиблар билан пастроқда танишиб оласиз. Илк дақиқаларда Касемирога нисбатан қоида бузилди. Ярим ҳимоячи бир амаллаб ўрнидан турди. Тўқнашув қаттиқ бўлган кўринади.
1. Ҳакам хуштагини чалди ва финал баҳси бошланди.
Бу баҳс клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини аниқлаб беради.
"Реал" - "Кашима Антлерс" 4:2 LIVE
Гол: Бензема 9, Шибасаки 44, 52, Роналду 60, 98, 104.
"Йокогама халқаро стадиони"
Бош ҳакам: Жанни Сиказве (Замбия)
"Реал": Кейлор Навас, Даниель Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Криштиану Роналду, Тони Кроос, Карим Бензема, Марсело, Касемиро, Лукас Васкес, Лука Модрич.
"Кашима Антлерс": Согахата, Ниши, Уэда, Шожи, Ямамото, Нагаки, Огасавара, Эндо, Шибасаки, Каназаки, Дои.
"Атлетико Насьонал" клбулар ўртасида жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади
Фикрлар