“Реал” Кавани билан норасмий музокара ўтказди

Eldor Akmurzayev
25 авг 2020, 19:50
Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, ПСЖни эркин агент сифатида тарк этган Эдинсон Кавани фаолиятини Мадрид гранди билан боғлаши мумкин. Томонлар норасмий музокара ўтказгани айтилмоқда.

Аввалроқ, уругвайлик форварднинг “Бенфика”га ўтиши айтилганди, аммо “бургутлар” футболчи билан трансфернинг молиявий томонларини келиша олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчи якунланган мавсум клуб либосида 22 ўйинда қатнашиб, 7+3 натижа кўрсатган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›