"Реал" Исконинг келажаги борасида қарор қабул қилди
29 ноя 2021 16:53
Янгиликлар
"Реал" Исконинг келажаги борасида қарор қабул қилди
Мадриднинг "Реал" клуби испаниялик ярим ҳимоячи Исконинг келажаги борасида қарор қабул қилди.
"Бланкос" раҳбарияти футболчига янги клуб қидиришни тавсия қилди. Иско "галактикос"ни қишки трансфер ойнасида тарк этиши мумкин. Унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ футболчининг Туркия чемпионатига йўл олиши мумкинлиги борасидаги маълумот тарқалган эди. Унга шунингдек Туманли Альбиондан ҳам қизиқиш мавжуд.
29 ёшли ярим ҳимоячи 2013 йилдан бери Мадрид гранди шарафини ҳимоя қилади. У жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар