"Реал" Чуаменининг харидидан воз кечди
18 май 2022 10:20
Янгиликлар
"Реал" Чуаменининг харидидан воз кечди
"Монако" ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени ёзда жамоадан кетади.
Ўйинчи учун олдинроқ "Реал" даъвогарлик қилган эди, аммо мадридликлар трансферни рад этишди, бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс хабар бермоқда.
"Реал" 22 ёшли ўйинчини харид қилишдан маъно кўрмаяпти, сабаб ярим ҳимоя чизиғи билан муаммо йўқ ва француз шунчаки етарли ўйин амалиёти олмайди.
Чуаменининг "Монако" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 48та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар