UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  0 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  41 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

"Реал" "Атлетико" қаршилигини енга олмади, ҳаммаси жавоб ўйинида ҳал бўлади Янгиликлар

"Реал" "Атлетико" қаршилигини енга олмади, ҳаммаси жавоб ўйинида ҳал бўлади

Испания суперкубоги учрашувида Мадриднинг "Реал" ҳамда "Атлетико" жамоалари ўзаро учрашишади. Ушбу саҳифа орқали учрашув тафсилотлари билан танишиб боришингиз мумкин.

Испания суперкубоги. Дастлабки учрашув.

"Реал" - "Атлетико" 1:1

Бош ҳакам: Хавьер Эстрада.

Голлар: Хамес Родригез (81), Рауль Гарсия (88).

"Реал": Касильяс, Пепе, Рамос, Роналдо (Х.Родригез, 46), Кроос, Бензема, Бэйл, Марсело, Хаби Алонсо, Карвахаль, Модрич (Ди Мария, 78).

"Атлетико"
: Мойя, Хуанфран, Миранда, Диего Годин, Сикейра (Ансальди, 64), Коке, Марио Суарез, Габи, Нигез (Гризманн, 57), Рауль Гарсия, Манжукич (Хименез, 78).

Огоҳлантиришлар: Коке (5), Сикейра (12), Хаби Алонсо (39), М.Суарез (58), Серхио Рамос (60), Марио Манжукич (60), Рауль Гарсия (68).


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                               ЯНГИЛАШ


Барчангизга эътибор учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги беллашувларда ғойибона кўришгунча...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Суперкубок масаласи жавоб ўйинида ҳал этиладиган бўлди...

90` Ди Мария!!!!!!!!!! Бу футболчи нималар қилмоқда? Ажойиб дриблинг! Ҳа, бу ҳаракатларидан сўнг унинг нархи яна 5 миллион еврога ошган бўлса ажаб эмас...

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Учрашувда вазият ўнгланди. "Реал" яна олдинга боришга мажбур.

88` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Рауль Гарсия! "Атлетико" тезда ҳужум ташкил этди. Бурчак тўпидан ошириб берилган тўпни Рауль Гарсия дарвозага йўллади, 1:1!

87` Ди Мария ўзини кўрсатиш мақсадида узоқ масофадан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи. Аммо ушбу стандарт вазияти бесамар кетди.

85` Марсело ўз қанотидан ёриб кирди. Унинг узатиб берган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришишди.

83` "Атлетико" тезда хавфли ҳужум билан жавоб қайтара олди.

81` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ХАМЕС РОДРИГЕЗ! Тони Кроос бошлаб берган ҳужумни Хамес Родригез унумли якунлади, 1:0. Колумбиялик футболчининг тепган зарбаси ҳимоячига теккан ҳолда дарвозадан жой олди.

80` Иккинчи қаватда ҳимоячилар ҳужумчиларга иш қолдиришмаяпти.

78` Модрич ўз ўрнини Ди Марияга бўшатиб берди.

78` Марио Манжукич ўрнига Хименез туширилди.

77` Тони Кроос тўпни чиройли тарзда қабул қилиб олди. Аммо зарбаси бироз ўхшамади.

76` Захирадан майдонга чиқарилган Гризманн ва Хамес Родригезлар кутилган ўйинни намойиш этиб бера олишмаяпти.

74` "Атлетико"нинг ҳужуми Рауль Гарсиянинг ноаниқ паси эвазига якунига етмай қолди.

72` Хамес Родригезнинг зарбасига аниқлик етишмади.

71` "Реал" анча ҳужумкорлини оширди. Рақибига босим уюштирмоқчи.

70` Бу сафар Бэйлни тўпни тепди. Мойя зарбани қийинчилик билан уриб юборди. Тўп эса Крооснинг оёқлари остига тушди. Лекин Тонининг зарбаси деярли бўш қолган дарвозага эмас, осмонга учиб кетди.

69` Серхио Рамос жарима зарбасини амалга оширди. Ноаниқ. Лекин ҳакам "Атлетико" футболчиси Рауль Гарсияга огоҳлантириш кўрсатди. Жарима тўпи қайтадан тепилади.

68` Хамес Родригезга қарши ўйин қоидаси бузилди. Хавфли нуқтадан жарима зарбаси.

67` "Атлетико" стандарт вазиятидан унумли фойдалана олмади.

65` Марио Манжукич ва Серхио Рамос тўқнашуви давом этмоқда. Бу сафар ҳам испаниялик ҳимоячи қўпол ҳаракат қилди. Қўли билан Мариони урди, лекин ҳакам унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатишга ботинмади.

64` "Атлетико"да яна ўзгариш. Сикейра ўрнига Ансальди туширилди. Ансальди ҳам бугун дебютини ўтказадиган бўлди.

63` "Реал"нинг ҳужумини Серхио Рамос боши билан якунлаб қўймоқчи бўлди. Зарбага эса аниқлик етишмади.

62` Марио Манжукич тўп учун ҳаводаги курашда Серхио Рамос билан тўқнашиб кетди. Рамос Марионинг тагида қолиб кетди. Серхио Рамос эса Манжукични тирсаги билан урди. Буниси ортиқчалик қилди лекин. Эстрада эса иккала футболчига ҳам огоҳлантириш кўрсатди.

61` Марио Суарез ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

60` Эслатиб ўтамиз, Испания суперкубоги баҳси икки ўйиндан иборат. Жавоб баҳси 22 августь куни "Атлетико" майдонида бўлиб ўтади.

59` "Атлетико" сафида ўзгариш. Сауль Нигез ўрнига Гризманн туширилди. Франциялик футболчи янги жамоаси таркибида ўзининг илк ўйинини ўтказмоқда.

58` "Реал" ниҳоят шиддатни оширмоқда. Марсело, Кроос, Бенземаларнинг уринишлари бесамар кетди.

56` Хамес Родригез унчалик кўринмаяпти. Колумбиялик футболчи кичик эпизодларда иштирок этиш билан чекланиб қолмоқда.

55` "Реал"нинг камсонли зарбаларидан бири муаллифи Карвахаль. Ноаниқ.

53` Марселонинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужум якунланмай қолмоқда. "Атлетико" ҳимоячилари тезда хавфни ўз дарвозалари олдидан узоқлаштиришга эришишди.

51` Марио Манжукич бироз чаққонроқ ҳаракат қилганида ҳисоб очилиши мумкин эди. Лекин Касильяс биринчи бўлиб тўпга эгалик қилди.

50` "Атлетико" кетма-кет учинчи бор бурчак тўпини амалга оширмоқда.

49` Гарет Бэйл! Ажойиб зарба ва Мойя ўз ўринда!

47` Карло Анчелотти биринчи бўлимда деярли майдонда кўринмаган Криштиано Роналдонинг ўрнига Хамес Родригезни майдонга туширди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45` Карвахаль Кокени оёғига тепди. Диего Симеоне ҳакамдан сариқ карточкани чўнтагидан чиқаришини талаб қилди. Лекин Эстрада ўз билганидан қолмади. Натижада фақат майдон маркази олдидан жарима тўпи.

44` Биринчи бўлим сўнггида "Атлетико" майдон эгаларини ҳимояланишга мажбур этмоқда.

42` Ўйин даражаси ўртача.

40` Тони Кроос! Мойя! Германиялик ярим ҳимоячидан шедевр узатма! Мойядан тезкорлик! Тони Крооснинг Бэйл тараф узатган паси чиройли чиқди. Лекин тўпга Бэйлдан кўра Мойя биринчи етиб келди ва хавфни ўз вақтида бартараф этди.

39` Хаби Алонсо майдон марказида ўйин қоидасини бузди. Эстрада чўнтагидан учинчи сариқ карточкани олиб чиқишга мажбур бўлди.

37` Бурчак тўпидан сўнг меҳмонлар ҳимоячилари хавфни баратараф этишди.

36` Лука Модрич! Хорватиялик футболчи тўпни қабул қилиб олиб, қулайроқ вазиятга чиқиб борди ва дарвоза томон зарба йўллади. Лекин тўп ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак тўпи.

33` "Атлетико"нинг ҳужумлари зарба билан якунланмоқда. Ҳозир ҳам уюштирилган ҳужуни Марио Манжукич гол билан якунламоқчи бўлганди. Лекин унинг йўллаган зарбаси шундоққина Касильяснинг қўлига бориб тушди.

31` "Реал"нинг ҳужуми узилиб қолди. "Атлетико" эса бурчак тўпи ишлаб олганди. Аммо бундан наф чиқмади.

29` Сўнгги 10 дақиқа уйқуни келтирадиган даражада ўтди. Лекин ухлаб қолиш йўқ...

27` Суперкубокнинг жавоб беллашуви 22 августь куни бўлиб ўтади.

25` Ўйин темпи юқори эмас.

23` Нигез Саулнинг навбатдаги зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

22` "Реал"нинг қанотларда узатиб бераётган тўплари рақиб ҳимоячиларининг ўлжасига айланмоқда. Роналдо ва Бензема иккинчи қаватда кутилган ўйинни намойиш этиб беришмаяпти.

21` Диего Симеоне бугун костюм-шимлада шогирдларига кўрсатма бермоқда.

19` "Атлетико"нинг ҳужумлари хавфлироқ кўриниш олди. "Реал" эса ҳозирча дарвоза томон аниқ зарба бера олганича йўқ.

18` "Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин Марио Манжукич боши билан хавфни қайтарди. Қайтадан тепилган бурчак тўпи ҳам бесамар якунланди.

16` Серхио Рамос оддий вазиятда кўпол хатога йўл қўйди ва тўпни Нигезга олдириб қўйди. Аммо унинг берган зарбасини Икер Касильяс бартараф этди.

15` Марио Манжукичнинг кучли зарбасини Касильяс қийинчилик билан қайтаришга эришди. Хавфли зарба!

13` Бэйл ўз қанотидан қочаётган бир пайтда, Сикейра уни йиқитди. Эстрада иккинчи сариқ карточкани Сикейрага кўрсатишга мажбур бўлди.

11` Бэйлнинг зарбаси ноаниқ чиқди. Бунинг учун у жамоадошларидан узр сўради.

10` Майдон эгалари ҳужумга қилишга интилишмоқда. Лекин "Атлетико" ҳимоячилари бунга йўл қўйишмаяпти.

8` Гарет Бэйлнинг қанотдан уюштирган рейдини ҳимоячи пайқаб қолди ва унинг режасини бузиб қўйди.

7` Тўп майдон марказида овора бўлиб юрибди. Мойя ва Касильяс ҳозирча учрашувни кузатиш билан бандлар. Уларга ортиқча иш топилаётганича йўқ.

5` Огоҳлантириш. Коке тўп учун курашда Пепега нисбатан бироз қўполроқ ўйнади. Эстрада эса унга сариқ карточкани кўрсатишни жоиз деб топди.

4` Ҳар иккала жамоа футболчилари тўп учун кескин курашишмоқда. Дарвозалар томон зарба берилганича йўқ.

2` "Реал" футболчилари тўп назорати билан шуғулланишмоқда, ҳозирча.

1` УЧРАШУВГА СТАРТ БЕРИЛДИ! Биз ҳам ўз ишимизни бошлаймиз... Диққат қилинг, ўйин бошланди!

Мундиал кашфиёти Хамес Родригез бугун захирада қолдирилган.

Ҳа айтганча, бугунги ўйинни Сизлар билан камина Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради. Ухлаб қолиш йўғ-а?

Демак жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Марио Манжукич бугун "Атлетико" сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказади. Тони Кроос эса "Реал" таркибида майдонга тушади. Бу икки футболчи ўтган мавсумда Мюнхеннинг "Бавария" жамоасида бирга тўп тепишган эди. Марио ва Тони ўртасидаги дуэлни ҳам кўриш қизиқарли кечиши аниқ.

Барча учрашувни томоша қилиш шайми? Ёки "Реал" жамоасининг уйқучи мухлислари кўпми?

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания суперкубоги учун бўладиган дастлабки баҳсда Мадриднинг "Реал" жамоаси ва "Атлетико" клублари ўзаро беллашишади. Ушбу ўйиндан матнли онлайн репортажни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.


Учрашув соат 02:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика