"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди
02 июл 2022 13:37
Янгиликлар
"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди
"Реал" ярим ҳимоячи Марко Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди.
Испан футболчиси эндиликда ушбу трансфер ойнасида клубдан кетишини талаб қилиши ёки 2023 йилда эркин агент мақомида кетишни ҳал қилиши керак.
Олдинроқ хабар берилганидек, 26 ёшли футболчига "Арсенал", "Челси", "Милан" ва "Ливерпуль" қизиқмоқда.
Асенсио ўтган мавсум "Реал" таркибида 42та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та ассист қайд этди.
Фикрлар